Дунёнинг ТОП-500 университетлари тажрибаси асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар таҳлилига оид тадқиқот натижалари

Photo by Scott Graham on Unsplash

Photo by Scott Graham on Unsplash

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан Республикада кадр тайёрланаётган 26 та таълим соҳасидан 8 та соҳа танлаб олиниб тадқиқот ўтказилди.

Хорижий университетларнинг тажрибалари таҳлили таълим соҳалари бўйича турлича ёндашувлар мавжудлигини кўрсатди:

Гуманитар фанлар таълим соҳаси. Англияда педагог кадрларни тайёрлаш 3 йиллик бакалавриатдан иборат бўлиб, бунда битирувчи стажёр-педагог (unqualified teacher) сифатида фаолият олиб бориши мумкин. Ундан кейин қўшимча баҳолаш дастури талаблари орқали малакали-педагог (qualified teacher status) даражасини олиши мумкин. Баҳолаш дастури 12 ҳафта давом этади. Бунда  стажёр-педагогларнинг дарс машғулотларни ўтиш жараёни кузатилади ва ёзма имтиҳонлар олинади. АҚШ ва Жанубий Корея давлатларида педагог кадрлар тайёрлаш деярли бир хил бўлиб, университетда ўқиш даври 4 йиллик бакалавриат ва 2 йиллик магистратурадан иборат. Ушбу босқичларни тугатган талабалар эркин педагог мақомига эга бўлади. Шунингдек, магистратурадан кейин бир ярим йиллик амалиётни ўтаб, маълум синовларни топшира олса, дахлсиз педагог (нафақага чиққунга қадар) мақоми берилади.

Шунингдек, талабалар ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда, 2 курсдан кейин уларни битирув малакавий иши ҳимоя қилишга ёки якуний давлат аттестацияси синовига йўналтириш тажрибаси жорий қилинган.

Тиллар таълим соҳаси

Мутахассислар ўрганиши

Жаҳон тажрибасига кўра, таржимон кадрлар тайёрлашда бевосита университетда ўқиш даври 3-4 йиллик бакалавриат ва 1-2 йиллик магистратурадан иборат. Таҳлил доирасида олий таълимни тугатган талабалар эркин таржимон муҳаррир мақомига эга бўлиши, мазкур соҳа битирувчилари педагогика, лингвистика, таржимашунослик, муҳаррирлик, туризм соҳаларида фаолият олиб бориши кузатилди. Хорижий нуфузли олий таълим муассасаларида таржимон кадрларни тайёрлашда амалиётга алоҳида урғу берилган бўлиб, талабалар маҳаллий давлат органлари халқаро бўлимларида фаолият олиб бориши, турли даражадаги тадбирларда бевосита иштирок этиши йўлга қўйилган. Маҳаллий тажрибада ушбу ҳолат самарали ташкил қилинмаган ҳамда соҳага эҳтиёжи бор буюртмачиларнинг қамрови кам.

Муаммо

Республикамизда кадрлар тайёрланаётган “Таржимонлик назарияси ва амалиёти” таълим йўналиши битирувчиларига педагог мақоми берилиши белгиланмаган. Бу эса, ўз навбатида, тўлиқ олий маълумотга эга мутахассисни яна қайта ўқишига олиб келмоқда ва мутахассисни меҳнат бозоридаги ўрнига салбий таъсир кўрсатмоқда.

text

Photo by Joshua Hoehne on Unsplash

Photo by Joshua Hoehne on Unsplash

Хорижда

ОТМларда чет тили факультетларига кирувчиларнинг барчаси С1 даражасига эга эканлиги ва “Оғзаки нутқ фаолияти”, “Ўқиш ва ёзиш амалиёти”, “Чет тилининг интеграллашган курси”, “Амалий фонетика”, “Амалий грамматика” каби фанларга эҳтиёжи йўқлиги билан ҳамда умумкасбий бўлган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”, “Фалсафа”, “Экология”, “Жисмоний тарбия”, “Умумий педагогика”, “Умумий психология” каби фанларнинг хорижий ОТМлар ўқув режаларида мавжуд эмаслиги билан изоҳланади.

man and woman sitting on chairs

Photo by Kenny Eliason on Unsplash

Photo by Kenny Eliason on Unsplash

Хорижий ОТМларнинг тиллар соҳаси бўйича мавжуд ўқув режалари таҳлил қилиниб, амалдаги маҳаллий ўқув режа такомиллаштирилди. Таклиф этилаётган ўқув режа лойиҳасида мажбурий фанлар сони 30 тадан 28 тага камайтирилди, танлов фанлари 7 тадан 9 тага кўпайтирилди ва якуний аттестацияга 4 кредит ҳамда амалиётга 14 кредит берилиши белгиланди.

Муҳандислик иши таълим соҳаси

Хорижда:

Канада тажрибаси бўйича муҳандис технолог кадрлар тайёрлашда бевосита университетда ўқиш даври 3,5-4 йиллик бакалавриат ва 2 йиллик магистратурадан иборат бўлиб, битирувчилар муҳандис мақомига эга бўлади ҳамда ўқишнинг сўнгги семестри тўлиқ амалиётга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб, 6-семестр ишлаб чиқариш амалиётларига кўпроқ вақт ажратиш ва
8-семестрни тўлиқ битирув олди амалиётларига ажратиш мақсадга мувофиқ.

Мазкур соҳа ўқув режаларини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар киритиш тавсия этилади:

Амалда

Ўзгартириш

Аудитория соатлари

26 соатдан

24 соатга камайтириш

Мажбурий фанлар

37 тадан

32 тага камайтириш

Танлов фанлар

6 тадан

11 тага кўпайтирш

Кредит миқдорини

24 тадан

27 тага кўпайтириш

Шунингдек, ўқув режасидаги “Фалсафа” фанини танлов фанлар қаторига ўтказиш ва унга яқин бўлган “Барқарор ривожланиш”, “Медиа фалсафаси” каби янги танлов фанларини қўшиш; келажакда илмий тадқиқот фаолиятига йўналтирилган талабалар учун илмий методологияга оид танлов фанлар сонини кўпайтириш; “Компьютер графикаси” ва “Муҳандислик графикаси” фанлари ўрнига замонавий билимларни берувчи “CAD/CAM/CAE тизимлари” фанини киритиш таклиф қилинмоқда.

Транспорт хизматлари

Транспорт хизматлари соҳаси бўйича хориж тажрибаси таҳлил қилинганда, ўқиш даври маҳаллий тажриба билан уйғун эканлиги аниқланди. Танлаб олинган транспорт логистикаси таълим йўналиши ўқув режаси таҳлил қилинган ҳолда, хорижий нуфузли университетлар ўқув режасига мослаштирилган ўқув режаси таклиф қилинди. Унга кўра:

Фанлар сони

30 тадан

33 тага етказилди

Хориж тажрибаси асосида

такомиллаш-тирилди

17 та фан

Янги фан киритилди

10 та

Назарий ва мустақил соатлар нисбати (48%/52%) ўзгаришсиз қолдирилди; бозор иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда, янги электротранспорт, эргономика, транспорт ва инфратузилмани режалаштириш, логистикада ахборот коммуникация технологиялари, траффик телематикасида жараёнларни автоматлаштириш, траффик телематик тармоқлари, траффик телематик жараёнлари, терминал операциялари фанлари киритилди.

Архитектура ва қурилиш

Жаҳон тажрибасида архитектура ва қурилиш соҳасининг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишда муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш йўлга қуйилганлигига ҳамда архитектор ва қурувчиларга қўшимча касбий амалий талаблар жорий қилинганлигига гувоҳ бўлинди. Жумладан, Буюк Британияда бакалавр даражасини олиш учун 3 йил, магистрлик даражаси учун 2 йил таҳсил олинади ҳамда архитектор сифатида рўйхатдан ўтишлари учун ҳар бир таълим босқичидан сўнг 1 йиллик касбий амалий тажриба (PPE-Professional practical experience) курсини ўташи белгиланган.

“Журналистика ва ахборот” таълим соҳаси

person using phone and laptop

Photo by Austin Distel on Unsplash

Photo by Austin Distel on Unsplash

Taҳлил жараёнида

хориждаги олийгоҳларда журналистиканинг ихтисослашган соҳалари алоҳида таълим йўналиши сифатида ажратилмагани маълум бўлди. Бироқ ўқув режаларда таклиф қилинган танлов фанлари талабаларнинг журналистика йўналишлари бўйича ихтисослашувига қаратилган. Юртимиз олий таълим муассасаларида эса журналистиканинг ихтисослашган соҳалари алоҳида-алоҳида таълим йўналиши сифатида ўқитилади.

white and pink digital device

Photo by Adem AY on Unsplash

Photo by Adem AY on Unsplash

Муаммо нимада?

Таҳлиллар натижасида қуйидаги муаммолар мавжудлиги аниқланди

Таҳлил давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, олий таълим ташкилотларида таълим жараёнини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди:

Биринчидан,

Талабалар билимини баҳолашга етарли соат ажратиш керак

person holding pencil near laptop computer

Photo by Scott Graham on Unsplash

Photo by Scott Graham on Unsplash

Иккинчидан,

Ўқитишнинг кредит-модуль тизимига мослаштирилган баҳолаш низомини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ

Учинчидан,

Хорижнинг кўплаб олий таълим муассасалари томонидан амалда фойдаланилаётган LMS (Learning management system) ўқув платформаларини таълим жараёнига татбиқ қилиш лозим.

man and woman sitting on chairs

Photo by Kenny Eliason on Unsplash

Photo by Kenny Eliason on Unsplash

Тўртинчидан, бешинчидан

Тўртинчидан, тиллар соҳасининг бакалавриат йўналиши битирувчиларига иккинчи чет тилидан ҳам мутахассислик бериш керак.

Бешинчидан, олий таълим муассасаларида Teachers Hub ва Students Hub каби марказлар ташкил этиш керак

This is a Shorthand story for reviewPublished stories don't show this section.

GIVE FEEDBACK TO THE STORY OWNER

This feature is not available in landscape. Please rotate your device.

GIVE FEEDBACK TO THE STORY OWNER

More than 4 characters is required
Name must contain only letters, hyphens, apostrophes, full-stops and spaces
Wait, that does not look like a valid email address!
Your feedback was sent to the story owner.
There is been an issue with submitting your feedback.

TEST ON ANOTHER DEVICE

This feature is not available in landscape. Please rotate your device.

TEST ON ANOTHER DEVICE