Украиниa Президенти Владимир Зеленский “Тинчлик учун саммит”нинг нима бўлишидан қатъий назар ўтказишни МДҲ мамлакатларидан келган журналистларига берган интервьюсида маълум қилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг “Orda.kg” нашри хабар берди.

25 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон журналистларига рус қўшинлари томонидан ҳужумга учраган Харков вилоятидаги босмахонада интервью берган.

Қозоғистонлик журналист Тамара Ваал Украина Президенти Владимир Зеленскийга шундай юзланди: “Охирги вақтларда Украинага Марказий Осиё давлатларидан журналистлар келиб репортажлар қилишди. Улардан баъзилари сиз билан интервью қилишни сўрашди. Лекин сиз аниқ бўлмаган сабабларга кўра рад этдингиз. Нега айнан Марказий Осиёдан журналистларни чақиртирдингиз ?”

Зеленскийнинг айтишича, у журналистларга ҳеч нимани гапиришни ва ҳеч қандай маълумотлар беришни хоҳламайди. Чунки у журналистларга буларнинг барчасини ўз кўзи билан кўриши керак деб ҳисоблаган.

“Мамлакатларингиздаги одамлар урушнинг ҳақиқий оқибатларини, рус дунёси нима олиб келишга ҳаракат қилишини кўришлари мен учун жуда муҳимдир. Мен ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасман. Биз “Қозоғистон, Ўзбекистон билан дўстмиз, бу бизнинг биродарларимиз ва ҳоказо”, — ҳаммаси ёлғон”, — деди Украина Президенти.

Шунингдек, у буларнинг барчаси бир сонияда содир бўлганини айтган. Руслар бирор нарсани босиб олиш ҳохласа, айниқса у жойда руслар бўлса ёпишиб олишини кейин маълум бир ҳудудни босиб олиши ҳақида, шунчаки тинчлантираяпмиз, ёрдам бермоқдамиз дейишади ва охири уруш аниқ бўлишини, агар Марказий Осиё давлатлари Россиянинг бир қисми бўлишга қарши турса, уларни муқаррар равишда кенг кўламли босқинга дуч келиши, албатта, ўлим ва уруш кутишини айтган.

«Биз Болтиқбўйи мамлакатлари – Эстония, Литва, Латвияни биринчи навбатда ҳужум остида, деб ҳисоблаймиз ва бу ҳақда барча ҳамкорларимизга айтдик. Ушбу мамлакатларда сиз Россия томонидан давлатлар чегарасини босиб олиш ёки ноқонуний кесиб ўтишга “НАТО”нинг муносабатини синаб кўришингиз мумкин.

Менимча, бу аллақачон содир бўлган, Россия буйларни бошқа жойга кўчиришган, денгиз чегараларини кесиб ўтишган. Шунга кўра, ҳеч қандай реакция бўлмади, чунки “НАТО” давлатлари жуда эҳтиёткор. Ва бу Россияни куч кўрсатиши учун керак. Биз Болтиқбўйи мамлакатлари, Молдова ва Қозоғистон Россия Федерациясининг энг яқин мақсадлари сифатида уларнинг устувор йўналишлари эканлиги ҳақида маълумот оламиз», — деди Украина Президенти.

Яна бир қозоғистонлик журналист Гулнора Бекжонова эса, Қозоғистон Евросиё Иқтисодий Иттиофи, КХШТ, Ҳарбий иттифоққа аъзолиги бу ҳали ҳам Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларидан дарак беришини айтган. Бу эса Украина Президентининг ушбу мамлакатларга ишончсизликни англатиў англатмаслигини сўради?

Зеленский эса бунга жавобан, биз билан уришмаётган давлатлар бизга душман деб ўйламаслигини айтган. Шунингдек, бу мамлакатларни Украина билан дўст бўлишини жуда хоҳлаётганини айтган. Мамлакатлар сиёсати эса, Украинага нисбатан дўстона бўлишини хоҳлайди.

“Биз, албатта, жанг қилмаймиз. Агар кимдир дўст бўлишни истамаса ҳам, улар ҳамкорлик қилишлари керак. Адолатли, ҳалол дунёда, қадриятларни ҳурмат қилган ҳолда, мустақилликни, демократияни ва ўз танловингни, тилингни, маданиятингни ҳурмат қила билишинг керак”, - деган у.

Шунингдек, Зеленский МДҲга ташриф буюришни тарихи, маданияти, халқи билан танишишга қизиқишини айтган.

Бундан ташқари, у Украинага жўнатилган ёрдамларга алоҳида тўхтатилиб ўтган.

“Тарихга қайтганимизда, мен доимо бизни ажратиб турадиган нарса эмас, балки халқимизни нима бирлаштира оладиган нарсани қидираман”, — Зеленский.

Зеленскийнинг айтишича, Россия билан ҳарбий ва стратегик иттифоққа келадиган бўлса, МДҲ мамлакатларидан ҳеч бири Путин билан стратегик иттифоққа эга бўла олмайди.

“Ҳаммангиз 100% ҳужум остидасиз. Бугун КХШТ ва бошқа тузилмалар мамлакатларингизга таъсир ўтказиш имкониятидир. Сизнинг мамлакатларингиз бугун Кремль ва Россия сиёсатига таъсир қилмайди. Россия сизнинг мамлакатларингизга қараганда йирикроқ, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан кучлироқ. Ва бу ҳар доим улар учун сизнинг мустақиллигингизни чеклаш учун максимал имкониятдир. Шунинг учун, мен ишонаманки, сизнинг давлатларингиз Россия билан етакчилик даражасида алоқаларга эга, чунки улар мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқдалар”, — деган у.

Қолаверса, у Россияга қарши курашишда дунёни бирлашиши кераклигини айтган. Агар бирлашмаса бирорта давлат омон қолмаслигини таъкидлаган.

“На Қирғизистон, на Хитой билан яхши алоқада бўлган Қозоғистон. Руслар билан бўлган кенг кўламли урушда ҳеч ким омон қололмайди. Ва Украина якка ўзи ҳаракат қилмайди. Украина ўз халқи билан бирга курашмоқда»,- Украина Президенти.

Қирғизистонлик журналист Адил Турдуқлов Украина Президентига шундай юзланди:

«Ишончим комилки, Украинанинг мустақиллиги ва суверенитети Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Қирғизистони мустақиллиги ва суверенитети билан тенгдир. Аммо мен сиз доимо Европа қадриятлари ва Европани ҳимоя қилиш ва уларни йўқ қилиш учун курашнинг чегарасида эканлигингизни айтаётганингиз ҳақида танқидий фикр билдирмоқчиман. Лекин менимча, сиз тўғри таъкидлаганингиздек, собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари: Болтиқбўйи мамлакатлари, Молдова ва Марказий Осиё мамлакатларини сақлаб қолишнинг бошида турибсиз. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига нима демоқчисиз? Чунки биз Украинадаги уруш бўйича нейтрал позицияни тутамиз – биз уни қўллаб-қувватламаймиз, лекин инкор ҳам этмаймиз. Айни пайтда биз санкцияларни четлаб ўтмаслигимиз учун Ғарб босими кучаймоқда. Шундай экан, икки олов орасидан ўтишга уринишимиз муваффақият билан якунланадими?

Президент Зеленскй қирғизис- тонлик журналистга йўқ деб жавоб берди. “Чунки биз икки олов орасида вазият яратмаймиз. Менимча сизнинг раҳбарингиз мувозанат сақламаслигини айтди”, - деди Зеленскй.

“Умид қиламанки, бу ўзгаради, мен ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Биз танловимизни қилдик, курашяпмиз”,- деди у.

Бундан ташқари Президент Зеленский Жаҳон саммитини ўтказишга қадамлар ташаётганини айтиб ўтди.

“Булар тўғри қадамлар, улар албатта олдинга, тинчлик сари, уруш учун эмас. Биз раҳбарларни мутлақо эркин ва илгари бир столда ўтирмаган барча раҳбарларни таклиф қиламиз. Баъзи одамларнинг ўз манфаатлари бор. Баъзилар санкциялар киритди, бошқалари эса йўқ. Биз барчани, жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини ҳам таклиф қилдик. Биз ушбу саммитда барчани кўришни хоҳлаймиз. Бунинг нимаси қўрқинчли? Бу ерда ягона қўрқинчли нарса — Путин бўлмайди”, — деди у.

Унинг айтишича, саммитда иштирок этишни хоҳламаган давлатлар бугунги Кремль билан бўлган муносабатларни йўқотишдан қўрқиши ҳақида гапирди.

“Тасаввур қилинг, Ҳудо кўрсатмасин, мамлакатингиз бизнинг аҳволимизга тушиб қолди. Сизнинг мамлакатларингиз, халқингиз уларни қўллаб-қувватламайдиган мамлакатларга қарашади. Яъни улар қўллаб-қувватлайди, лекин қўшилмайди. Ҳукуматлар томонидан кўплаб санкциялар қўлланилади. Ҳа, лекин “Тинчлик саммити” тинчлик ҳақида, умуман мулоқот ҳақида. Қандай тажовузкор бўлишидан қатъи назар, ўзингизни тажовузкорга қарши ёлғиз курашаётганингизни тасаввур қилинг. Менимча, бу заифлик. Албатта, биз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тадбирни қўллаб-қувватлаши учун у ерда бўлишини истардик. Уларнинг ўз қарашлари бор дейишса, мен ҳам қарши эмасман”, — деган Украина Президенти.

Қозоғистонлик журналист Тамара Ваал “Тинчлик саммити”га тайёргарлик 2022 йилда бошлангани ва ҳозир ҳам бу якуний ҳужжат қабул қилинмаслиги ҳақида кўп гапирилаётгани ва саммитда тинчлик режангизни амалга оширишда биринчи қадам бўлиши аниқлиги ҳақда гапирди. У Зеленскийга шундай деди:

“Сиз ушбу режанинг ўнта бандидаги ҳар қандай ўзгаришларга тайёрмисиз ва рақибингиз музокара олиб боришга қодир эмаслигини ҳисобга олиб, ҳозир ёки келажакда ушбу режадаги ҳар қандай ўзгаришларни қабул қилишга нима мажбур қилиши мумкин? Умуман олганда, ҳозирги саъй-ҳаракатлар қанчалик мақсадга мувофиқ ва Украинада тинчлик ўрнатилишидан олдин қанча тинчлик саммитларини ўтказиш керак?”

Зеленский Украинадаги инқирозларнинг барчасини Россия олиб келганини айтиб, дастлаб тинчлик пойдеворини қурбон мамлакат қуриши кераклигини ва қурбон мамлакат бу Украина эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Бундан ташқари, Россия ва Украина ўртасида мувозанатни сақлаётган кўплаб давлатлар Россиясиз ҳал қилиб бўлмайдиган мураккаб масалалар борлигини айтишган. Зеленский барча мамлакатларни бирлаштирган уч нуқтани айтган.

Биринчи нуқта бу – ядровий энергия хавфсизлиги;

Иккинчи нуқта — озиқ-овқат хавфсизлиги.

Учинчи нуқта – одамларни алмаштириш.

“Биз ушбу саммитни инагурацион саммит деб атадик, лекин биз шунчаки саломлашишни эмас, балки қандайдир тарзда олдинга силжиш учун камида уч очкога эга бўлишни истаймиз”, - деди Зеленский.

Унинг айтишича, уч нуқтанинг техник ривожланиши учун масъул давлатлар бўлишини ва бу саммитда яна бир хавф борлигини алоҳида таъкидлаган. “Раҳбарларнинг келмаслиги — барча разведка хизматларига кўра, руслар саммитни бузиш, раҳбарлар келиши эҳтимоли, имкон қадар бу саммитнинг ноқонунийлигини кўрсатиш. Урушни тугатишга қаратилган ҳар қандай қадамлардан қочиш ва ташаббусни ўз қўлларига олиш учун, урушни тугатиш бўйича ўзларининг ультиматумларига асосланади”, — деган Зеленский.

This is a Shorthand story for reviewPublished stories don't show this section.

GIVE FEEDBACK TO THE STORY OWNER

This feature is not available in landscape. Please rotate your device.

GIVE FEEDBACK TO THE STORY OWNER

More than 4 characters is required
Name must contain only letters, hyphens, apostrophes, full-stops and spaces
Wait, that does not look like a valid email address!
Your feedback was sent to the story owner.
There is been an issue with submitting your feedback.

TEST ON ANOTHER DEVICE

This feature is not available in landscape. Please rotate your device.

TEST ON ANOTHER DEVICE